Тошкентда 3 кун ичида автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат беришдан салкам 1 млрд сўм ишланди

14:05 26 Август 2018 Жамият
637 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига кўра, Тошкентда 23 августдан енгил автотранспорт воситалари ойнасини қорайтиришга рухсатлар берила бошланди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати берган хабарга кўра, ўтган 3 кун ичида 30 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс шундай рухсатни олишга улгурган.

Июнда тасдиқланган ставкаларга эса қуйидагича эди:

жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 90 баравари (16,6 млн сўм);

юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 120 баравари (22,1 млн сўм)

хориж давлатига тегишли бўлган юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 140 баравари (25,8 млн сўм)

Бундан кўриниб турибдики, Тошкентда уч кун давомида тонировкага рухсат олиш учун тўловлар миқдори 1 млрд сўмга яқинлашиб қолган.

Тошкент шаҳар ИИББ бундай рухсатномани пойтахтдаги учта диагностика марказларида тақдим этмоқда. Ташкилот ахборотида тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан автомобиллар ойналарини қорайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига кўра жавобгарлик кўзда тутилганини эслатиб ўтган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар