Тошкентда 254 млн. 300  минг сўмлик акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланди

16:34 13 Февраль 2019 Жамият
291 0

Иллюстратив фото

Бугун мамлакатимиз солиқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зеро, солиқ тизими барқарорлиги иқтисодий ривожланиш кафолатидир. Жумладан, муқобил ва режадан ташқари текширувларнинг барчаси бекор қилинди. Ушбу соҳада фаолият юритиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тизими қисқартирилди ҳамда соддалаштирилди.

Ишбилармонлар учун яратилаётган бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, яширин фаолият юритиб, ўз нафсини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўйишга уринаётганлар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган профилактик тадбирларда жами 254 млн. 300 минг сўмлик акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасидаги бекатда жойлашган савдо дўконида ўтказилган профилактик тадбир жараёнида аксиз маркаси мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 11 турдаги 2 млн. 99 минг сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Худди шунингдек, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси, 132а-уйда жойлашган савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган 97 турдаги, умумий қиймати 124 млн. 624 минг сўмлик акциз маркасиз алкогол ва 19 турдаги 5  млн. 526 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Дарҳақиқат, бугун тадбиркор бўламан деганнинг йўлига ҳеч ким ғов бўлмайди. Фақатгина белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда қонуний ишлаш кифоя.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019