Тошкент ёз ойларида сайёҳлар орасида энг оммалашган МДҲ шаҳарлари ўнлигига кирди

17:51 25 Июль 2018 Welcome to uzbekistan
405 0
Фото: nuz.uz

Тошкент ёз ойларида сайёҳлар орасида энг оммалашган МДҲ шаҳарлари ўнлигига кирди. Бу ҳақда Россиянинг сайёҳлик статистикаси таҳлилий портали маълум қилган.

Рейтинг жорий йил ёзидаги сайёҳлик сафарларини таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилди.

Сайёҳлар МДҲ шаҳарларига ўртача икки кунга келиши ва шундан сўнг курортларда дам олиши маълум бўлди. Улар сафар давомида ётоқ ва овқатланиш учун суткасига ўртача 50-100 доллар сарфлаган.

МДҲга арзон саёҳатлар бўйича Кишинёв ва Бишкек, қисқа таътиллар ва шопинг борасида эса Боку ва Остона етакчилик қилмоқда.

2018 йил ёзида сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган МДҲ шаҳарлари
ТОП-10:

Боку (Озарбайжон);
Минск (Беларусь);
Олмаота (Қозоғистон);
Ереван (Арманистон);
Остона (Қозоғистон);
Бишкек (Қирғизистон);
Тошкент (Ўзбекистон);
Кишинёв (Молдова);
Душанбе (Тожикистон);
Ашхабод (Туркманистон).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар