Тошкент-Волгоград поездида жасад топилмаган, йўловчи юрак хуружи билан вафот этган

12:10 12 Сентябр 2019 Жамият
51 0

Айрим ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилди” деган хабарга “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ маъмурияти изоҳ беради.

2019 йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Астрахан вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган 323-сонли поезднинг 13-вагонида кетаётган, жорий йил 5 сентябрь куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 52 ёшли А.Г исмли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. Вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган.

Вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг сўзларига қараганда йўл давомида ҳеч қандай зўравонлик, ёки қасддан зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган. Чегара пунктига келган шифокорларнинг маълумотига кўра А.Г нинг вафотига унинг юрак хуружи сабаб бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019