Тошкент вокзалида хорижлик сайёҳлар учун “яшил йўлак“ жорий қилинди

12:32 02 Август 2018 Ҳужжатлар
517 0
Арxив фото

Тошкент Марказий вокзалида “яшил йўлак” жорий этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Эндиликда юртимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар вокзалда ташкил этилган “яшил йўлак” орқали ҳаракатланиш имкониятига эга. Сайёҳ мазкур йўлакдан ўтганда, ҳужжатларни расмийлаштириш, божхона кўригидан ўтиш каби жараёнлар тез ва сифатли амалга оширилади.

“Бу ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, вақтни тежаш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга замин яратади“, дейилади компания хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар