Тошкент вилоятига 2019 йилда жами 37 та янги автобус харид қилинади

14:06 20 Август 2019 Жамият
217 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Тошкент вилоятига 2019 йилда жами 37 та янги автобуслар харид қилиниши белгиланган.

Жорий йилнинг 20 июль кунига қадар жами 14 дона янги автобуслар харид қилинди. Шу жумладан, Зангиота туманидаги “XAYDARXON-MUXTORXON” МЧЖ томонидан I чоракда 3 дона ва III чоракда 1 дона, жами 4 дона “ISUZU” русумли автобуслар “Темир йўл санаторияси –Эшонгузар қўрғони” автобус йўналишига ҳаракат жадвалини 4 тага оширган ҳолда бириктирилди. 

Қолаверса, “YULDUZ-SX” ХК томонидан Хитой Халқ Республикасидан “Zhengzhou Yutong Bus Co.Ltd”  заводида ишлаб чиқарилган 10 дона “YUTONG” русумли автобус харид қилинди. 

Мазкур янги ва замонавий автобуслар “Тошкент-Хива” шаҳарлараро автобус йўналишига бириктирилиб, ҳозирги кунда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда яна Олмалиқ шаҳридан “DAMAS TRANS” МЧЖ 2 дона, “OLMALIQ ISUZU TRANS” МЧЖ 4 дона, Қуйичирчиқ туманидан “81-son DO`STOBOD ATK” МЧЖ томонидан 7 дона, Қибрай туманидан “QIBRAY TRANSPORT SERVIS” МЧЖ 10 дона автобус сотиб олиш бўйича таклиф билдирган. олди.

Шукрона бу ерда бир хонали сонларни икки хоналисига кўпайтириш бўйича берилган 40 та мисолни белгиланган 10 дақиқа ўрнига 4 дақиқаю 40 сонияда бажариб, ҳакамлар хайъатини лол қолдирди.Кейинги топшириқ – бир хонали сонларни уч хоналисига кўпайтиришни8дақиқаю 2 сонияда уддалаган қизалоқнинг натижалари 2-ўринга муносиб топилди.

- Набирамнингўқишини ўзим кузатиб бораман,-дейди Шукронанинг бобоси Зафар Худойбердиев. – Дарслардан сўнг ҳам шуғулланиши учун уйимизда етарли шароит яратганмиз. Унинг асосийвақти кўпроқ хонадонимиздаги кутубхонада ўтади. Бу ерда бадиий адабиётлар қаторидабошланғич таълимга оид китоблар ҳам етарли.

Пойтахтдан нуфузли чемпионатнинг 2-даражали дипломи, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан қайтган Ш. Худойбердиевадан унинг ҳамқишлоқлари- норинкапаликларнинг умиди катта.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ./ “Халқ сўзи”/.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019