Тошкент вилоятида собиқ хотинини ўлдириш учун 1500 доллар ваъда қилиб, қотилликка одам ёллаган шахс ушланди

16:30 01 Март 2019 Жамият
474 0

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятида собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш учун 1500 АҚШ доллар ваъда қилиб, қотилликка одам ёллаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда қайд этилишича, 2019 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ариза билан мурожаат қилган. У таниши, Қибрай туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Д.А. собиқ турмуш ўртоғи, 1979 йилда туғилган Ш.М.ни ўлдириши ҳақида топшириқ бериб, эвазига унга 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ваъда қилаётганлигини маълум қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, буюртмачи Д.А. учун собиқ турмуш ўртоғи Ш.М. ўлдирилганлиги, қотиллик жинояти Б.Ю. томонидан содир этилганлиги саҳналаштирилиб, далил сифатида фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилади.

Шундан сўнг буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун Б.Ю.га келишилган пулдан 400.000 сўмни бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан фуқаро Д.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019