Тошкент вилоятида салкам мингта сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда

11:52 22 Декабрь 2019 Сиёсат
179 0

Тошкент вилоятидаги 958 та сайлов участкасида эрталаб соат 8.00 да давлат мадҳияси янгради. Барча ҳамюртларимиз қатори, вилоятимиз аҳолиси ҳам ўз фуқаролик бурчларини адо этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда муносиб номзодга овоз бериш учун яшаш манзилларидаги сайлов участкаларига бирин-кетин кириб кела бошлашди.

Бу йилги сайловлар Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодекси асосида мутлақо янгича руҳда ўтмоқда. Жумладан, сайловларда 5 та партия иштирок этаётир. Сиёсий жараёнда иштирок этиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси учун тенг имкониятлар яратилган. Ислоҳотларимизга ҳамоҳанг халқимиз фаоллиги ҳам сезилиб турибди.

Овоз бериш жараёнлари вилоятдаги 4та сайлов участкасида онлайн тарзида трансляция қилинмоқда. Бизни кузатиб боринг.

Шодиёр Мутаҳаров, “Халқ сўзи“.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019