«Тошкент вилоятида қуруқ гап». Шавкат Мирзиёев вилоятдаги аҳволни танқид қилди

11:25 03 Июнь 2019 Жамият
364 0

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди. 

- Ўзим юриб, республикадан раҳбарлар юбориб, энг долзарб масаларни ҳал қиляпмиз. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти? Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Президент сиёсат юритади, имкон яратади. Мутасаддилар қаттиқ талаб қилиб, қуйи тизимдаги раҳбарлар жон куйдириб ишлаб, натижани таъминлаши керак. Одамлар қуруқ гапга чидамайди. Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус, - дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Катта иқтисодий салоҳиятга эга бўла туриб, вилоятда мавжуд резерв ва имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани, саноат ҳалигача бир нечта йирик корхоналарга боғлиқ бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам.

Йиғилишда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги, иш ўринлари, ижтимоий шароитларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019