Тошкент вилоятида қарийб 814 кг. руда тошларини талон-торож қилган шахслар қўлга олинди

17:29 26 Февраль 2019 Жамият
347 0

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятида Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”дан руда тошлари ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, шу йил 6 февраль куни ўғрилар Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”га эркин йўл билан киришган ва таркибида қимматбаҳо металл бўлган, оғирлиги 813 кг.450 гр. руда тошларини 28 дона қопга солиб, талон-тарож йўли билан нон пишириш цехига яшириб қўйишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019