Тошкент вилоятида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсаткичлари ўрнатилди

16:18 05 Сентябр 2018 Жамият
690 0

Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатгичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаментидан маълум қилишларича, “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Бектемир – Юқори Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Чорвоқ“ эркин туристик зонаси ва вилоятнинг туристлар оқими юқори бўлган йўллари бўйлаб ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсаткичлари ўрнатилган.

Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманида 10 йўналиш бўйлаб 62 туристик маскан жойлашган бўлиб, мазкур туристик объектларга олиб борувчи 370 километр масофадаги йўллар бўйлаб ҳам йўл белгиларини ўрнатиш ишлари якунланган.

Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсаткичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019