Тошкент вилоятида мактаблар қурилиши учун 200, соғлиқни сақлаш ва йўллар қурилиши учун 100 млрд сўмдан маблағ ажратилади

11:23 03 Июнь 2019 Жамият
390 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилиш давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Президент Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳамда жаҳон миқёсида кечаётган воқеликлар билан қиёсан сўз юритди.

Вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унумдор, сувли экин майдонларидан тўғри фойдаланиш масалалари танқидий таҳлил қилинган.

Президент Тошкент вилоятига мактаблар қурилиши учун 200 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш тизими учун 100 миллиард сўм, йўллар қурилиши учун 100 миллиард сўм ажратилишини, бугуннинг ўзида 170 миллиард сўм маблағ ўтказилиши ва ишлар бугундан бошланишини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019