Тошкент вилоятида коммунал хизматлар сифати қандай?

17:16 03 Май 2019 Жамият
302 0

Бу бўйича Сенат Раиси ўз чиқишида мисоллар келтирди.

“Масалан, деди у. Вилоят аҳолисининг 60 фоизи чиқиндиларни тозалаш ва уларни олиб чиқиш бўйича хизматлардан бебаҳра қолмоқда.

Вилоятдаги ички автомобиль йўлларининг 65 фоизи, ичимлик суви тармоқларининг 63 фоизи таъмирталаб аҳволга келиб қолгани биринчи навбатда масъул вазирлик ва идоралар учун изоҳ талаб қилинадиган саволлардир.

Қайд этиш ўринлики, Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган дастурлар ўз вақтида, тўлиқ ижро этилганида ҳолат мутлақо бошқача бўлиши мумкин эди.

Масалан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Паркент, Тошкент туманлари ва Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича 2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 287 та тадбир асосан вазирлик ва идораларнинг сусткашлиги оқибатида ижро этилмаган.

Албатта, вилоят ҳокимининг ҳисоботини эшитиш жара- ёнида бу каби масалалар батафсил муҳокама қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019