Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари кенгайтирилади

15:59 10 Август 2018 Иқтисодиёт
199 0
Иллюстрация / "Халқ сўзи"

Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган объектлари тегишли рўйхат бўйича вилоят кичик саноат зоналари таркибига киритилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 10 августдаги қарори (http://lex.uz/docs/3304219) асосида ушбу саноат зоналари учун 140 гектардан зиёд ер майдони ажратилган эди. Эндиликда мазкур саноат зонаси қўшимча 67 гектардан ортиқ ер майдони ажратилиши натижасида янада кенгайтирилди.

Кичик саноат зоналари иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисидаги қарорлар Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар