Тошкент вилоятида йил бошидан буён салкам 4,5 минг литр алкоголь маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

17:58 14 Август 2018 Жамият
289 0

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан олинган маълумот асосида Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида навбатдаги қинғирлик фош этилди.

ДБҚ ахборот хизмати маълумотига кўра, Ғишткўприк ЙПХ масканида фуқаро Т. А.га тегишли бўлган қўл юклари тўхатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қора рангли пакетларга солинган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги умумий қиймати салкам 2,7 млн. сўмлик 185 дона пиво ичимлиги борлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар муқаддам ташмачилар ёрдамида майда-майда миқдорларда қайта сотиш мақсадида олиб кирилган экан. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 23 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати салкам 76 млн. бўлган салкам 4475 литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра республикамизга божхона чегара постлари орқали 2 литрдан ошмаган миқдорда алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво олиб киришга рухсат этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар