Тошкент вилоятида ғалладан мўл ҳосил етиштирилди

20:01 03 Июль 2020 Иқтисодиёт
396 0

Тошкент вилоятидаги 2 минг 697 та фермер хўжаликларининг 116 минг гектардан ошиқроқ сувли майдонларда амалга оширган агротехник тадбирлари юксак самара берди. Давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон қабул қилиниб, белгиланган шартнома режаси 103 фоизга бажарилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, мавсумга отряд усулида ташкил этилган 365 та ўрим комбайнлари жалб қилинди. Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Юқори Чирчиқ, Пискент, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманлари деҳқон ва фермер хўжаликлари жамоалари ғалла ўрим-йиғимида ибратли меҳнат қилишганлиги қайд этилмоқда.

Эл-юрт дастурхонини нондек азиз неъмат билан тўкин қилишга муносиб ҳисса қўшаётган барча ғаллакорлар, мавжуд кластерлар жамоалари далалардаги ҳосилни ўриб-янчиш жараёнини фаол давом эттиришмоқда. Мавсум охиригача ялпи дон ишлаб чиқариш ҳажмини 853 минг 700 тоннага етказиш кўзда тутилган.

Шодиёр МУТАҲАРОВ,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?