Тошкент вилоятида 110 гектар майдондаги ғалланинг ривожи жуда суст. Бунга ким айбдор? 

15:44 28 Март 2018 Иқтисодиёт
762 0

Тошкент вилоятининг Пискент туманида 2018 йил ҳосили учун 8 минг 700 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, айрим майдонларда экин ривожи анчайин суст. Бунинг асосий сабаби ўтган йили экишдан кейинги суғориш ишларида қатор муаммоларнинг вужудга келганлигидир.
110 гектар майдондаги ғалланинг, айниқса, аҳволи оғир. “Ойбек олтин бошоғи”, “Солиева Марзия” фермер хўжаликлари аъзоларининг айтишларича, улар ёғингарчиликка ишониб қолиб, экинга ўз вақтида сув беришмаган.

— Тумандаги пайкалларнинг асосий қисмини сув билан таъминлашда деярли муаммо йўқ, — дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Дўстбеков. — Сув йўли тўсилса, пайкалга қараб равон оқиб кетаверади. Фақатгина 600 гектар майдон насослар ёрдамида суғорилади. Ана шундай бир шароитда ниҳолнинг чанқатиб қўйилишига фермернинг масъулиятсизлигидан ўзга сабаб йўқ. Шу кунларда мавжуд ғаллазорларнинг 5416 гектари сувдан чиққанлиги ҳам юқоридаги фикрнинг исботидир.

Бу йил пискентликлар 26,5 минг тонна, шу жумладан, 6 минг тонна уруғлик ғалла етказиб беришлари керак. Майдонларга “Краснодар”, “Гром”, “Таня”, “Бригада” каби синалган навлар экилган. Экинларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари, асосан, якунланди. Бегона ўтларга қарши гербицид пуркаш 60 фоиз, занг касаллигига қарши фунгицид сепиш 11 фоиз бажарилди.

Албатта, ғалла парваришида минерал ўғитларнинг аҳамияти катта. Экинни озиқлантиришда маҳаллий ўғитдан ҳам фойдаланилса, ниҳоллар баравж ривожланади, сувга бўлган талаби камаяди. Бироқ бу борада белгиланган чора-тадбирларга қарамасдан, далаларга маҳаллий ўғит чиқаришда, экинларни “шарбат” усулида суғоришда ҳануз муаммолар борлиги кишини ташвишга солади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019