Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси ажратилди

11:55 02 Апрель 2018 Ҳужжатлар
654 0
Фото: sputniknews-uz.com

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ақлли шаҳар” концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ВМҚ-236, 26.03.2018 й.) қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ:
Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси ташкил этилди.  

Дирекция «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи функциясини амалга оширади;

«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш молиялаштириш манбалари белгиланди; 

Тошкент вилояти ҳокимлигига Дирекция буюртмасига биноан бир ой муддатда, Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан «Кончи» массиви ҳудудида — 113 гектар ва «Янги турмуш» массиви ҳудудида — 133,2 гектар ер участкаси ажратиш вазифаси юкланди;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Нурафшон шаҳрининг телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини модернизация қилиш, замонавий оптик-толали тармоқларни ўтказиш чора-тадбирларини кўриш топширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар