Тошкент ва Жиззах вилоятларининг собиқ ҳокимлари яна ҳокимликка тайинланишди

00:07 05 Апрель 2018 Жамият
1079 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида вилоятнинг Жиззах шаҳар, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор туманларида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Раҳмонқулов Акром Бахритдинович ўрнига Шукуров Акбар Сафарович, Бахмал туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Сафаров Баҳриддин Ўролович ўрнига Анарбаев Муса Тўраевич, Дўстлик туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Қаршибоев Иброҳим Болтабоевич ўрнига Узаков Улуғбек Юлдашевич (Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими. Изоҳ:xs.uz ), Пахтакор туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Кушбоқов Нарзулла Ғайбуллаевич ўрнига Бобоев Шукурулло Ҳабибуллаевич (Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими. Изоҳ:xs.uz ), Зарбдор туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Анқаев Санақул Жўрақулович ўрнига Кушбоқов Нарзулла Ғайбуллаевич, Зафаробод туман ҳокими вазифасини бажариб келаётган Сайидов Зиядин Ҳамидович ўрнига Дўстлик туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Қаршибоев Иброҳим Болтабоевич вилоят ҳокими қарорига асосан ҳоким этиб тайинландилар.

Шунингдек, Жиззах вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ҳоким ўринбосарлари таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Худайбердиев Алишер Турсунпўлатович ўрнига Маматқулов Ғанишер Абдукаримович, вилоят ҳокимини ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Тўраева Гулнора Мамадалиевна ўрнига Мухторова Назира Абдусатторовна, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Шуҳрат Хўжамбердиевич ўрнига Рахмонқулов Акром Бахритдинович вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинландилар.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар