“Тошкент-Урганч” автобусидаги каби ҳолат бошқа қайтарилмайдими? – Транспорт вазирлиги изоҳи

14:12 24 Август 2019 Жамият
153 0

23 август куни телеграмм мессенжерининг турли гуруҳларида “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлаган “Тошкент-Урганч” йўналишидаги “Uzautotrans Service” МЧЖга тегишли автобусда олинган суратлар пайдо бўлди. 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу суратларда автобус ҳайдовчиси барча ўриндиқларга чипта сотилган ва йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан, корхона ички тартиб қоидаларини ва ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобус салонига қўшимча йўловчиларни олган. Чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олгани акс эттирилган. Бу эса, ўз навбатида, бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Автобус салонида бўлган йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган.

“Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган аризани зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилиб, ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишли чоралар кўриш масаласини кўриб чиқмоқда.

Транспорт вазирлиги бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга миннатдорчилик билдирган.

Транспорт вазирлиги ҳурматли йўловчилардан ўз сафарлари давомида автобус ҳайдовчиларининг бу каби хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлган тақдирда вазирликнинг (71) 202 22 55 ёки 1167 қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишларини сўраб қолади. Шунингдек, “Тошкент” автовокзалининг (71) 207 87 00 ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖнинг (71) 207 87 02 рақамларига қўнғироқ қилиб ариза қолдиришингиз мумкин”, - дея маълум қилган вазирлик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019