Тошкент туманларидан бирига тадбиркор ҳоким этиб тайинланди

13:48 19 Июль 2018 Сиёсат
877 0
Иллюстратив фото

Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Бунга қадар у Юнусобод туманидаги «SURE STEP» хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2010-2014 йилларда «RAV EKSPRESS» маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, «Sure Step» хусусий корхонасининг асосий иши ARTEL маиший техника буюмларини сотишдан иборат бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар