Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди

11:14 19 Февраль 2020 Жамият
309 0

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз сўзида туманда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди.

Қулай географик жойлашув, ривожланган бозор инфраструктураси, мева-сабзавотчиликда донғи кетган ўзига хос мактаб бўлишига қарамай, туман жуда кўп йўналишларда қўшни ҳудудлардан ортда қолган.

Юз минг тонна атрофида мева-сабзавот етиштирилса-да, унинг атиги 1 фоизи ҳудуднинг ўзида қайта ишланмаётганини қандай тушуниш мумкин, деди Рустам Холматов.

Йиғилишда, шунингдек, туманда ердан фойдаланиш, коммунал соҳа, норасмий ишлаётган ишчиларни легаллаштириш, қурилиш каби йўналишларда ўзбилармонлик, бошбошдоқлик юзага келгани кескин танқид қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Сулаймонов Акбар Асқаровични Тошкент тумани ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Рустам Холматов Тошкент тумани ҳокими лавозимига Рустамов Одилхон Бакиевич номзодини тавсия қилди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар тавсия этилган номзоднинг салоҳияти, қайд этилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокимлиги, фаоллар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.

Музокаралардан сўнг, Одилхон Рустамов номзоди Тошкент тумани ҳокими лавозимига депутатлар томонидан тасдиқланди.

О.Рустамов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. лавозимида фаолият юритган.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

ЎзА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019