Тошкент туманида бунёдкорлик ишларининг кўлами катта

12:14 16 Сентябр 2019 Жамият
215 0

Яқин-яқингача ҳам Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида баланд-баланд иморатлар, замонавий бинолар қурилади, туман ҳақли равишда ўзининг кўркам ва обод марказига эга бўлади деса, эшитган кишининг ишонгиси келмас эди. 2019 йил туман учун туб бурилиш ва кескин ўзгаришлар йили бўлди.

Президентимизнинг шу йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида вилоятни барча соҳаларда ривожлантириш, жумладан ҳар бир туман марказини замонавий шаҳарсозлик-архитектура андозалари асосида қурилиш-ободонлаштириш ишларини олиб борган ҳолда замонавий кўринишга келтириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш вазифаси белгилаб берилди ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятига 1,1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Тошкент туманида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал суратларда бошлаб юборилди.

Келес йўли кўчасидаги 1-кўп қаватли уй.

Келес йўли кўчасида “Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компанияси томонидан бунёд этилаётган 7 қаватли турар-жой бинолари қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Boysun omad qurilish” масъулияти чекланган жамияти пудратчи ташкилоти томонидан қурилаётган биринчи кўп қаватли уйнинг пойдевор, ертўла, биринчи қават устун кўтариш ишлари ниҳоясига етиб, ғишт териш ишлари давом этмоқда. – Объектимизда 30 дан зиёд қурувчи меҳнат қилмоқда, – дейди қурилиш ташкилоти иш бошқарувчиси Рустам Соатов. – Иш давомида 1 та минорали кран, автокран, юк машинаси каби 8 та техника бизга беминнат ёрдамчи бўлмоқда. Ишчиларимиз 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқ жойлари билан таъминланган, иш ҳақлари ўз вақтида берилмоқда. Шунингдек, 2, 3 ва 4-кўп қаватли уйларда ҳам пойдевор, ертўла, биринчи қават устун кўтариш, ғишт териш ишлари давом этиб, бинолар тобора қад кўтариб бормоқда.

Туман Марказий шифохонаси объект паспорти.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудда “Toshkent metro jil stroy” масъулияти чекланган жамияти пудратчи ташкилоти томонидан бунёд этилаётган туман марказий шифохонаси қурилиш майдонида ҳам ишлар авжида. Уч қаватли бинонинг бир томонида сувоқ, яна бир томонида ғишт териш, бошқа томонида эса сантехника ва электромонтаж ишлари давом этмоқда.

Туман Марказий шифохонаси биноси.

Аввалги “Шоҳрух” ошиёнига туташ ҳудудда Юртбошимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни ўзида жамлаган ўзига ҳос мажмуалар бунёд этилмоқда.

Маданият маркази қурилиш паспорти.

Жумладан, “Murodil vaqt invest” масъулияти чекланган жамияти бош пудратчи ташкилоти ҳамда “Vodiy sarkor dizayn” масъулияти чекланган жамияти ёрдамчи пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан бўш турган бино негизида бунёд этилаётган “Маданият маркази” ўзида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қиладиган биринчи ташаббус, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган учинчи ташаббус, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббус ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутувчи бешинчи ташаббусни бир ерда жамлаб, 460 ўринли асосий томоша зали туман аҳолисининг маданий ҳордиқ чиқариши, кутубхона ва бир қатор тўгараклар эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

Маданият марказининг умумий умумий кўриниши.

Маданият марказининг олд кўриниши.

– Ҳозирда 35 нафар қурувчиларимиз томонидан бинода ташқи фасад, ғишт териш, сувоқ, электромонтаж ишлари олиб борилмоқда, – дейди биз билан суҳбатда иш бошқарувчи Аброржон Сотволдиев. – Шу йилнинг декабрь ойига қадар қурилиш ишларини якунлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун тантаналарига кўркам “Маданият маркази”ни туман аҳолисига туҳфа этишни режалаштирганмиз. 

Спорт мажмуаси қурилиши паспорти.

“Glory group” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилаётган универсал спорт мажмуаси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббусни ўзида мужассам этиб, туман ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун қулай масканга айланади. Ушбу қурилиш объектида пойдевор ишлари якунланиб, жараённинг кейинги босқичи давом этмоқда.

Амфитеатр қурилиш майдони.

Спорт мажмуасига туташ ҳудудда 1500 томошабинга мўлжалланган амфитеатрда ҳам қурувчилар иссиқ кунларни ғанимат билиб ишларни жадалликда олиб боришмоқда.


Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Anglesey food” масъулияти чекланган жамияти томонидан Келес йўли кўчасида қад ростлаётган “Корзинка” савдо мажмуасида пойдевор ишлари якунига етиб, устун кўтариш ишлари давом этмоқда.


Туман марказини ободонлаштириш ишлари доирасида “Озодлик” маҳалласидаги икки қаватли уйларнинг том қисмини тўлиқ янгилаш ишлари якунланиб, фасад қисмлари сувоқдан чиқарилмоқда ҳамда ранг берилмоқда. Уйлар орасидаги ички йўллар тўлиқ асфальт қилиниб, янги бетон ариқлар ётқизилмоқда. 

“Озодлик” маҳалласидаги икки қаватли уйлар умумий кўриниши.

Уйлар фасад қисмини таъмирлаш ишлари жараёни.


Шунингдек, туманнинг қайси ҳудудига борманг барча жойда қурилиш, бунёдкорлик ишлари устидан чиқасиз. Ҳусусан, “Обод қишлоқ” дастури бўйича “Оқтом”, “Тинчлик” ва “Гултепа” маҳаллаларида катта кўламли ишлар давом этмоқда. 

Бу йил тумандаги 1, 3, 14, 18 ва 30-мактабларда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, янги ўқув йилига фойдаланишга топширилди. 5-мактабда эса қўшимча бино қуриш ишлари якунига етмоқда. 

14-умумтаълим мактабининг таъмирлаш ишларидан кейинги ташқи кўриниши.

14-мактаб асосий биноси фойеси.

14-мактаб йўлаги.

18-умумтаълим мактабининг ташқи фасад кўриниши.

30-умумтаълим мактаби спорт зали ва янги келтирилган спорт анжомлари.

35-мактабгача таълим муассасасида капитал таъмирлаш ишлари яунига етказилган бўлса, яна 3 та муассасада ишлар давом этмоқда. Тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 5 та муассасада ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин кетмоқда. Бундан ташқари яна кўплаб ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда туманимиз кенг кўламли бунёдкорлик майдонига айланган. Бу яқин йиллар ичида туманда бундай улкан қурилишлар бўлмаган. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг одилона олиб бораётган сиёсатининг натижаси бўлиб, яқин келажакда туман маркази Келес шаҳри бетакрор, гўзал қиёфага эга бўлади ҳамда туманимиз ободлиги ва аҳолимиз фаровонлиги таъминланади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019