“Тошкент — Термиз” йўлида автобус ағдарилиб кетди

15:03 27 Ноябрь 2018 Жамият
983 0

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида яшовчи У.Т. “Исузу” русумли автобусни “Тошкент-Термиз” йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай, автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Натижада автобусдаги йўловчилардан фақат бир фуқаро Ф.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?