Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида мунтазам қатнов йўлга қўйилди (Фоторепортаж)

10:59 07 Сентябр 2018 Жамият
205 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / “Халқ сўзи online”.

Ҳасан Пайдоев, “Халқ сўзи online”. 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида замонавий “Afrosiyob” электропоездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан бугун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ушбу замонавий поездда медиа тур ташкил қилинди.

Қашқадарё вилоятига кетаётган фуқаролар, хорижлик меҳмонлар Тошкент Марказий вокзалидан тезюрар поездида йўлга чиқди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / “Халқ сўзи online”.

Умумий узунлиги 124 км.дан иборат бўлган ушбу лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг тажрибали мутахассислари томонидан қисқа муддатда сифатли қилиб амалга оширилди. Қаршидан Шаҳрисабзгача бўлган масофада 3 вокзал қурилиб, бир нечта станция тубдан таъмирланди. Шунингдек, ушбу йўналишда янги кўприклар, сунъий иншоотлар бунёд тилди. Бундай бунёдкорлик ишларига 100 га яқин замонавий техника ва 300 нафарга яқин мутахассис жалб қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / “Халқ сўзи online”.

Эътиборли жиҳати шундаки, лойиҳа доирасида режалаштирилган 94 километр масофада электрлаштириш билан боғлиқ барча ишлар соҳа мутахассисларининг истиқлол йилларида тўплаган тажрибаси туфайли ўз вақтида тўлиқ амалга оширилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / “Халқ сўзи online”.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар