Тошкент шаҳрининг деярли барча туманлари ҳокимлари ўз вазифасидан озод этилди

17:40 07 Июнь 2018 Сиёсат
885 0

2018 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги 11  туман ҳокимининг 10 нафарини ўз лавозимидан озод қилиб, уларни туман ҳокими вазифасини бажарувчи қилиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда газета.uz шаҳар ҳокимиятидаги манбага таяниб хабар тарқатди. Ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани фақат Шайхонтоҳур тумани ҳокими ёзмаган. У 2017 йил декабрь ойида туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь куни давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри туманларида бўлиб, жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ҳудудларни ривожлантириш ва ободонлаштириш ишларида мавжуд камчиликлар бўйича ўз эътирозларини билдириб ўтган эди.

Бинобарин, кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳокимликлар бюрократик идора эмас, халқ билан очиқ мулоқот ўтказадиган, аҳоли манфаати йўлида ҳаракат қиладиган муассаса бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар