Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида вақтинчалик ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

13:30 14 Сентябр 2020 Жамият
335 0

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, шу муносабат билан 15 сентябрь соат 09:00 дан 16 сентябрь соат 09:00 гача Олмазор ва Шайхонтоҳур туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

Олмазор туманидаги:

- “Университет” маҳалласи;

- “Мирзо Ғолиб” маҳалласи.

Шайхонтоҳур туманидаги:

- “Ўзбекистон” маҳалласи.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?