​Тошкент шаҳрининг 11 чиқиш постида ўтказилган профилактик тадбирлардан мақсад нима эди?

00:06 21 Январь 2019 Иқтисодиёт
433 0

Фото: ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Солиқ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар даврида қонун устуворлигига риоя этган ҳолда, инсофли солиқ тўловчилар учун тенг рақобат шароитини яратиш ва яширин фаолият юритаётган субъектларни аниқлаш мақсадида 2019 йил 18 — 20 январь кунлари Тошкент шаҳрининг 11 чиқиш постида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг Тошкент шаҳридаги чиқиш постларида олиб бораётган профилактик тадбирлари билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритиш учун 19 январь куни “Роҳат” ва “Чилонзор” постларида бўлдик.

Фото: ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Тадбирларни ўтказиш мобайнида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди ҳамда унга 43 нафар малакали ходим жалб қилинди.

Профилактик тадбирларнинг асосий мақсади эса юк ташиб ўтаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига қонуний ишлашнинг устунликларини тушунтириш, товарлар ҳаракатини мониторинг қилишдан иборат бўлди.

Фото: ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Тадбир давомида навбатчиликка жалб этилган ходимлар томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси инспекторлари ёрдамида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берилмасдан, олиб ўтилаётган юкларнинг йўл ҳужжатлари текширилди ва улардан нусха (электрон сурат) олинди.

Профилактик тадбир мобайнида ходимларга юкларни саноқдан ўтказиш ёки юк хатига тўғри келишини текшириш, маҳсулотларни олиб қўйиш қатъиян ман этилди.

Айтиш керакки, мазкур жараёнда солиқларни вақтида тўлаб, қонун нормаларига риоя қилаётган инсофли солиқ тўловчиларнинг ўзлари бозордаги тенг рақобат муҳитига ҳужжатсиз маҳсулотларини сотиб, солиқларни тўламай ишлаётган “тадбиркорлар” салбий таъсир кўрсатишаётганини билдиришди.

Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолиятида ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмаслигини эслатиб ўтади.

ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019