Тошкент шаҳридаги туманлардан бирида ҳоким алмашди

16:52 16 Август 2018 Жамият
556 0

Шуҳрат Санжарович Муҳамедханов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Муҳамедханов бу лавозимга Баҳодир Ғойибназаровнинг ўрнига тайинланган. Собиқ ҳокимнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилмаган.

Янги ҳоким бунга қадар у Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шуҳрат Муҳамедханов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 1980 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2015 йилда “Тошйўловчитрансхизмат” унитар корхонаси директори ўринбосари, 2016 йилда “Alliance Capital K/S” компанияси доимий муассасаси бошлиғи, 2018 йилда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шуҳрат Муҳамедханов 2018 йил 15 августдан бошлаб Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар