Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота бўйича пуллик қабул амалга оширилмайди

16:04 06 Август 2019 Жамият
206 0

Бу ҳақда ХТВ ота-оналарни огоҳлантирди:

“Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” кенг жамоатчиликни эътирозлари ва муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Шу боис, маъмурий регламентга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Муҳокамалар жорий йилнинг 5 августида якунланганидан сўнг ҳужжат лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида мутахассислар томонидан ота-оналарнинг билдирилган таклифлари ўрганилмоқда. Айни вақтда асосли таклифлар инобатга олиниб, тасдиқлаш учун тайёрланмоқда.

Ҳурматли ота оналар!

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. Мазкур мактаблар Тошкент шаҳридаги барча мактаб ёшига етган ўқувчиларни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Ушбу мактабларда қўшимча квота уларнинг қабул қилиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланади, барча мактабларда ҳам қўшимча квота белгиланмаслиги мумкин. Чунки 81 та умумтаълим муассасаларининг аксариятида мактаб қуввати микроҳудудидаги мактаб ёшига етган болаларни қабул қилишга етади. Уларда қўшимча квота учун имконияти (мактаб сиғими) мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Аввал хабар берилганидек, лойиҳада қўшимча квота асосида пуллик қабул бекор қилинмоқда. Бир неча бор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳамда вазирликнинг расмий сайти орқали бу ҳақида кенг жамоатчилик хабардор қилинган бўлсада, шу кунларда кўплаб ота-оналар Давлат хизматлари марказига қўшимча квота асосида қабул қилиш масаласида мурожаатлар қилмоқда.

Хабарларга кўра, айни кунларда Давлат хизматлари марказида 70 % дан ортиқ ота-оналар пуллик қабул бўйича навбатга туришаётганлиги ва марказ ходимларидан пуллик қабул қилишни талаб қилишмоқда.

Вазирлик ота-оналарни яна бир бор расман қўшимча квота пуллик асосида амалга оширилмаслиги ҳақида маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги аҳолидан Давлат хизматлари марказига қўшимча квота пуллик қабул учун навбатга турмасликларини, ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга ёки давлат хизматлари орқали қабул жараёнлари амалга оширилмайдиган Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этади.

Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмайдиган Тошкент шаҳрида 228 та мактабда қабул жараёнлари давом этаётганлигини, уларга 36473 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган ва бугунги кунга қадар 12 469 нафар ўқувчи ўрни мавжуд.

Қўшимча квоталар бўйича қабул бошланиши билан боғлиқ янгиликлар Халқ таълими вазирлиги томонидан расмий веб сайти (www.uzedu.uz), ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (@uzedu) ва оммавий ахборот воситаларига эълон қилинади”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019