Тошкент шаҳрида содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот

11:18 04 Сентябр 2019 Жамият
320 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида 3 сентябрдан 4 сентябргача ўтган сутка давомида 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019