Тошкент шаҳрида QR-кодли туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда. У нега керак?  

15:12 06 Август 2019 Жамият
133 0

Маълумки, шу йил 5 январда “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унда соҳани илғор IT-технологиялар, инновациялар асосида кенг равнақ топтириш, хорижлик сайёҳларга қатор енгилликлар яратиш бўйича ҳам қатор устувор йўналишлар белгилаб берилди. Электрон виза тизими, мамлакат аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш, республика транспорт тизимининг ягона электрон порталини яратиш шулар жумласидандир. 

Бу борада Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан қатор ишлар қилиняпти, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Хусусан, шу кунларда пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Усмон Носир ҳамда Бобур қўчалари кесишувида жойлашган Яккасарой савдо маркази чорраҳаси, шунингдек Жанубий темирйўл вокзалига кириш ҳудудига туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ўз навбатида хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қатор қулайликлар яратади.

Зеро, замонавий стандартлар асосида ишлаб чиқилган мазкур инновацион туристик йўл кўрсаткичлари махсус QR-кодига ҳам эгадир. Бу эса смартфон, планшет ёки бошқа замонавий мобиль қурилмадаги “Google maps” иловаси ёрдамида кўзланган манзилни қаерда эканлигини тезда топиш ва у ерга осон етиб олиш имконини беради. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳаларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг бошқа туманларидаги туристлар кўп ташриф буюрадиган ҳамда аҳоли гавжум жойларга инновацион туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш ишлари давом эттирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019