Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминоти қачон ўчирилиши маълум қилинди

12:22 27 Август 2019 Жамият
1119 0

 «Тошиссиқликэнерго» ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотига кўра, 9 сентябрдан 11 октябргача Тошкент шаҳридаги иссиқлик марказлари фаолиятини режали тўхтатиш режалаштирилган. Истеъмолчиларга иссиқ сув етказиб бериш беш кун мобайнида  тўхтатилади.

Қуйида иссиқ сувни ўчириш графиги билан танишишингиз мумкин:

 «Шимоли-Шарқий» ИМ-1 — 23-27 сентябрь

«Қорасув» ИМ-2 — 16-20 сентябрь

«Ғарбий» ИМ-3 — 9-13 сентябрь

«Шимолий» ИМ-4 — 7-11 октябрь

«Чилонзор» ИМ-5 — 16-20 сентябрь

«Жануби-Ғарбий» ИМ-6 — 16-20 сентябрь

«Авиасозлар» ИМ-7 — 9-13 сентябрь

«Сергели» ИМ-8 — 7-11 октябрь

«Сувсоз» қозонхонаси— 9-13 сентябрь

«Саноатэнерго»қозонхонаси— 23-27 сентябрь

ТошИЭМ — 23-27 сентябрь

Ўз навбатида 5 сентябрдан 11 октябргача шаҳар туманларида иссиқлик тармоқларининг механик пишиқлиги ва мустаҳкамлиги (босим ортишига) синовдан ўтказилади. Бу жараёнлар иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?