Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди

19:14 14 Февраль 2019 Жамият
1540 0

Иллюстратив фото

Халқ орасида “Вузгородок” дея сингишиб кетган маскан пойтахтнинг мўъжазгина жойини эгаллаган бўлса-да, унинг довруғи ва ўчмас хотиралари мамлакатнинг ҳар бир бурчагига етиб борган, десак, адашмаймиз. Зотан, бугун юртимизда истиқомат қилаётган аксарият зиёлиларнинг тақдири, катта ҳаётдаги дастлабки қадамлари, ёрқин онлари айнан шу ер билан боғлиқ.

XX асрда бунёд этилган мазкур шаҳарча йиллар ўтиши билан абгор аҳволга келиб қолганини кўпчилик яхши эслайди. Бу ердаги инфратузилма, талабаларнинг яшаш шароити ва маданий-ижтимоий муҳит талабга мутлақо жавоб бермай қўйганди.

Фақатгина 2003 йилда Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, барча жабҳа қатори таълим соҳасига бўлган қарашлар ҳам ўзгарди. Хусусан, Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2005 йил “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига бориб, у ердаги аҳвол билан танишади. Мавжуд вазиятни кўриб, зарур чоралар белгилайди. Бироқ шаҳарчада амалга оширилган ишлар хамирдан қил суғургандек осон кечмаган эди...

Бу ҳақда 2005 — 2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Абдуқаҳҳор Тўхтаев шундай дейди:

“Ўша пайтлари, яъни 2005 йилда мен Тошкент шаҳар ҳокими эдим. Шавкат Миромонович мени чақириб, “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига боришимизни айтдилар. Биргаликда бордик. Талабалар тураржойларини, умуман, бутун шаҳарчани айланиб, ҳолатни ўргандик”.

“Талабалар тураржойларининг аксарияти яшаш шароити йўқлиги учун ёпиб қўйилганди. Шу боис ЎзМУ талабалар тураржойларини таъмирлаш, ҳеч бўлмаганда, уч юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш вазифаси қўйилди”.

“Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур юмушларнинг барчаси вазирлик ва идоралар билан биргаликда, ҳашар йўли билан амалга оширилди. Чунки ўша пайтларда бунинг учун бюджетдан маблағ олишнинг имкони йўқ эди...”

Мазкур қизиқарли материалнинг тўлиқ матни билан “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонларидан бирида ва тез фурсатларда сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.

Бизни кузатиб боринг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019