Тошкент шаҳри ҳудудида бир сутка давомида 7 та ёнғин қайд этилди

11:08 27 Август 2019 Жамият
49 0

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 7 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

2019 йил 26 август куни соат 20:37 да, Яшнобод тумани, Олтинтепа кўчаси 2-уй 185-хонадон ошхонаси 3 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 70 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 20:46да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 21:04да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019