Тошкент шаҳри ҳайдовчилари — энг кўп қоида бузувчилар рўйхатида етакчи

15:37 18 Май 2018 Жамият
566 0
Фото: opennov.ru

Тошкент вилоятидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида ўрнатилган қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи фоторадарлар томонидан 16 майга қадар 51 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Содир этилган қоидабузарликларни вилоятлар кесимида таҳлил қилганда энг кўп Тошкент шаҳри ҳайдовчилари эканини кузатиш мумкин. Тошкент шаҳрига тегишли бўлган автомобиль эгалари томонидан 15 минг 796 ҳолатда белгиланган тезлик талабига риоя этмаслик қайд этилган. Иккинчи ва учинчи ўринни Тошкент вилояти ҳайдовчилари 8 минг 367, Самарқанд вилояти ҳайдовчилари 4 минг 335 кўрсаткич билан эгаллаган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳайдовчилари 3 минг 283, Жиззах вилояти ҳайдовчилари 3 минг 51, Сирдарё вилояти ҳайдовчилари 2 минг 990, Сурхондарё вилояти 1 минг 620, Бухоро вилояти 1 минг 19, Хоразм вилояти ҳайдовчилари 607, Навоий вилояти ҳайдовчилари 603, Фарғона вилояти ҳайдовчилари 447, Қорақалпоғистон Республикаси ҳайдовчилари 433, Андижон вилояти ҳайдовчилари 358 ва Наманган вилояти ҳайдовчилари 314 тадан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Улар ичида бир неча бор қоида бузган автомобиль эгалари ҳам бор. Масалан, “COBALT” русумли, давлат рақами 01 V 48? ХA бўлган автомашина 6 маротаба қоида бузган. Унинг эгасига нисбатан 3 миллион 100 минг 320 сўм миқдорида, давлат рақами 10 Q 93? HA бўлган “KIA KREDOS” русумли автомашина эгаси эса 5 маротаба белгиланган тезлик талабига амал қилмагани учун 2 миллион 928 минг 80 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар