Тошкент шаҳри аҳолиси 6 ойда 21 минг кишига кўпайди

14:11 10 Июль 2018 Жамият
1199 0
Арxив фото

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июль ҳолатига 2 млн 485,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 21,0 минг кишига ёки 0,9 фоизга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган. 

2018 йилнинг январь-июнь ойларида 21,0 минг бола дунёга келган, шунга мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 17,1 промиллени ташкил этган ва 2017 йилга нисбатан 0,6 промиллега (2017 йилнинг мос даврида - 16,5 промилле бўлган) ўсиш қайд этилган. 

2018 йилнинг январь-июнь ойларида 8,0 минг ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 300 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,5 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайди (2017 йилнинг мос даврида - 6,8 промилле бўлган).

Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 13,0 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 11,7 минг киши бўлган) кузатилди.

ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 7,7 мингта никоҳ ва 2,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 6,2 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 промиллега ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 5,7 промилле бўлган). Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега (2017 йилнинг мос даврида 1,5 промилле бўлган) ўсган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019