Тошкент шаҳар туман прокурорлари секторларида қандай ишлар амалга оширилди?

09:43 29 Январь 2020 Жамият
425 0

Бугунги кунда Тошкент шаҳар прокурорлар секторларида ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, пойтахтда прокурорлар секторларида 124 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 174 163 та хонадонда истиқомат қилувчи 625 211 нафар фуқароларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб борилмоқда.

Бунинг учун прокурорлар секторларида 65 та кичик гуруҳлар ташкил этилиб, уларга 221 нафар ходим (мутахассис) жалб этилган.

2019 йилда ушбу кичик гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш асосида, уларда аниқланган 11 273 та муаммоларнинг барчасини ижобий ҳал этилиши таъминланган.

Жумладан, ўрганишлар давомида 2 071 та уй-жойга муҳтожлар, 36 та 
уй-жойи таъмирга муҳтож ўта оғир шароитда яшаётган оилалар аниқланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Мисол учун, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси А.Усмоновга Сергели туман прокурори секторидаги Дарё бўйи” МФЙда қурилган ижтимоий уйлардан хонадон ажратилган.

Чилонзор туман прокурори секторида яшовчи фуқаро Л.Юсупова 
ва турмуш ўртоғи 1-гуруҳ ногиронлари бўлганлиги ва 3 нафар вояга етмаган фарзанди билан истиқомат қилиши учун уй-жойлари бўлмаганлиги учун Сергели туманида қурилаётган уйлардан имтиёзли равишда бошланғич тўловсиз 3 хонали хонадон берилган.

Юнусобод туман прокурори сектори ҳудудида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Л.Семенованинг уйида ҳомийлар томонидан 30 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшовчи, фуқаро Н.Ашурованинг фарзандини чет элда даволатиш учун ҳомийлар томонидан 1000 АҚШ доллари тўлаб берилган.

Яккасарой туман прокурори сектори томонидан 45 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга газ плиталари етказиб берилган. 1 та муҳтож оила уй-жой билан таъминланган, 1 нафар фуқаронинг хонадони тўлиқ қайта қурилган ҳамда 2 нафар ногиронлиги мавжуд бўлган эҳтиёжманд оилага Сергели туманидаги имтиёзли уйлардан бошланғич бадал тўлаб бериш шарти билан уй-жой ажратилиши таъминланган.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа соҳа объектларида ўрганиш давомида аниқланган 2 024 та муаммо ижобий ҳал этилган.

Масалан, Юнусобод туманидаги 156-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳомийларнинг 7,1 млрд сўм маблағлари ҳисобидан ҳамда 87-сонли махсус мактабда ҳомийларнинг 3,5 млрд сўм маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Миробод туманида жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 57-сонли мактабнинг девори ҳамда жисмоний тарбия хонаси таъмирланган. Ушбу туманда жойлашган 440-сонли мактабгача таълим муассасасининг таъмирлаш ишларига 59,2 млн сўм ажратилиб, том қисми тўлиқ таъмирланган.

Бектемир туман прокурори секторидаги “Чашма” МФЙда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, уйларнинг ташқи кўриниши тартибга келтирилган, маҳаллага 1 км га яқин сув оқава тизими ўтказилган ҳамда 1 км йўлга асфальт қопламаси ётқизилган.

Секторларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Сергели туман халқ таълими бўлими балансидаги фойдаланилмаётган “Бассейн” биноси “Надежда клеанинг” МЧЖга қурилиш моллари ишлаб чиқариб, 1 млрд сўм инвестиция киритиш ва 100 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан ижара шартномаси асосида олиб берилишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқариш бўйича секторлардаги маҳаллаларда ҳар ойда икки маротаба тадбирлар ўтказилмоқда.

Прокурор раҳбарлигидаги секторларда замонавий кутубхоналар ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Масалан, Сергели тумани “Чароғон” МФЙда жойлашган 304-сонли умумтаълим мактабида замонавий электрон китоб жавони ташкил қилиниб, 3 000 га яқин китоблар билан таъминланган.

Прокурорлар раҳбарлигидаги секторларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг кам таъминланганлик даражаси ўрганиб чиқилиб, маҳаллаларда 1 099 та кам таъминланган оилалар аниқланган ва уларни иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар олиб бериб, тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали кам таъминланганлик қатламидан чиқаришга асосий эътибор қаратилган. Кўрилган чоралар натижасида 1 044 та оилалар кам таъминланганлик қатламидан чиқарилган ва ҳозирда 95 та оилаларни ушбу қатламдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда секторлар фаолияти доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, уларнинг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган тизимли муаммоларини ҳал этишда ўзининг самарасини бермоқда.

Бундай ижобий ишларни Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019