Тошкент шаҳар ҳокимлигига қиймати 5,6 трлн сўмлик лойиҳалар тақдим қилинди

17:15 06 Сентябр 2018 Жамият
375 0

Пойтахт ҳудудида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицаяларни кенг жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, тадбирнинг биринчи кунида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек, Миробод, Яккасарой ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ҳокими в. б. Жаҳонгир Артикхўжаев лойиҳалар билан танишар экан, лойиҳаларнинг, аввало халқимизга хизмати қилиши, уларнинг розилиги билан амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Мазкур лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхоналар, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларни барпо этишни кўзда тутади.

Учрашувда умумий қиймати 5,6 трлн сўм, шундан хорижий сармоялар 625 миллион доллар бўлган ва 55 790 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган 47 та лойиҳалар тақдим этилди.

“Очиқ эшиклар куни” 7 – 8 сентябрь кунлари давом этади, унда пойтахтнинг қолган туманларидан инвесторлар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар