Тошкент шаҳар  ҳокимлиги: Kun.uz мухбири билан Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари ўртасидаги низо ўрганилмоқда

18:48 15 Август 2019 Жамият
164 0

Kun.uz мухбири билан Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари ўртасидаги низо ҳақида Тошкент шаҳар  ҳокимлигига хабар берилди. Бу ҳақда пойтахт маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда ушбу ишга алоқадор барча ҳолатларни аниқлаштириш учун вазият ўрганилмоқда. Яқин кунларда бу ҳолат юзасидан аниқ маълумотлар берамиз, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлганида туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабов дастлаб тадбиркорларга, сўнг Kun.uz ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомала қилгани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019