Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўз фаолиятини якунламоқчи

10:57 29 Июль 2019 Жамият
159 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов Facebookʼдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:

“Мана бир йил ҳам ўтди. Жамоатчилик кенгаши раиси сифатидаги бир йиллик фаолиятим якунланганини маълум қилмоқчиман. Мен жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида қоламан. Ушбу давр ҳаётимдаги муҳим жабҳа ҳисобланиб, вазифамни қобилият ҳамда имкониятларим даражасида ҳалол ва сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилдим. Кенгашимиз фаолиятига бефарқ бўлмаган, фикр-мулоҳазаларини билдирган, фаол иштирок этган, холисона танқид қилган ёки ишимиздан қониқмаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, буларнинг ҳаммаси шундай ёки аксинча, бўлган ҳолатда ҳам ўз устимизда ишлашга ҳамда таслим бўлмасликка ёрдам берди. Фикримча, ЖК раҳбари бошчилигидаги янги ташкилотга янги куч оқими, янги фикрлар жуда зарур. Мен эса келаётган йилларда таълим соҳасида ўз ҳамфикрларим билан янги лойиҳага бел боғлашни қарор қилдим, бу ташаббусимиз, фикримизча, жамиятга келажакда ўз фойдасини келтиради.

Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини оширишда жамоатчилик, давлат органлари тўғри хулоса чиқаришлари учун ёрдам берадиган фаолиятнинг асосий жиҳатлари хусусида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман:

Турли сабабларга кўра, ҳамма нарсани амалга ошириш имкони бўлмади. Шунга қарамай, жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини давом эттириши шарт, деб ҳисоблаймиз. Бу фуқаролик жамияти ривожланиши учун, шаҳар аҳолиси ва ҳукумат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш учун жуда зарур. 15 ой мобайнида ташкилий масалаларни, институционал шакллантирилишга анча вақт ва куч сарфланди, қилинаётган ишлар билан жамоатчиликни хабардор қилишга, қайта алоқа ўрнатишга, шаҳардаги энг муҳим ҳодисаларни таҳлил қилишга ва шу асосида ўзимизнинг тавсияномаларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Фаол фуқаролар билан бирга низом ва бир қатор асосий ҳужжатлар (ташкилий тузилма, ахлоқ кодекси, аъзолар, эксперт гуруҳ ва бошқалар билан фаолият олиб боришнинг ахлоқ кодекси, регламенти) ишлаб чиқдик. Шаҳар тарихида илк бора пойтахт ҳокимияти қошида ЖК кўринишида жамоатчилик мулоқот майдонини юзага келтирдик. Унга тахминан 100 нафар одамнинг аъзо ва эксперт бўлиши шаҳарликлар томонидан билдирилган катта қизиқишни билдиради. Бу даврда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, муниципиал хизмат ходимлари ва турли раҳбарлар билан ўндан ортиқ учрашув ва муҳокамалар ўтказилди. Долзарб масала ва муаммолар асосида амалга ошириладиган ишларнинг йиллик режаси ишлаб чиқилиб, ЖКнинг мақсад ва вазифалари белгиланди...

...“Тошкент - 2025” лойиҳасини алоҳида таъкидласам:

ЖК амалга оширган энг муҳим лойиҳалардан бири “Тошкент-2025” ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органи тизимларидаги мавжуд қийинчиликларни ҳамда ҳокимиятнинг вазифа ва фаолияти белгиланиши зарурлигини англаган ҳолда ЖК мустақил ташкилот сифатида Тошкентдаги вазиятни таҳлил қилишга киришди, лойиҳа гуруҳи томонидан 50 дан ортиқ муниципиал бошқармалар, ШҲБ ва ҳокимиятнинг бошқа бўлимлари билан суҳбат ўтказилди, шаҳарни идора этиш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилди. Ушбу таҳлил натижалари асосида 2025 йилгача бўлган шаҳар стратегияси концепциясига тўпланди ва жамоатчилик танишиши ҳамда муҳокама учун турли манбаларда эълон қилинди.

Ушбу иш давомли бўлиши, мамлакатимиздаги бошқа шаҳарлар тажрибасида ҳам қўлланилиши учун Адлия вазирлигининг Урбанистика марказида рўйхатдан ўтказилди. Келажакда у ҳокимият, мустақил ва халқаро ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланиб, давом эттирилиши мумкин. Шунингдек, бу марказ Тошкент шаҳри миқёсида жамоатчилик транспорти самарадорлигини ошириш, жамоат жойларини режалаштириш, бошқа ижтимоий-иқтисодий режалар бўйича тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин бўлади ҳамда ўз тадқиқотлари тажрибасини Ўзбекистондаги бошқа шаҳарларга татбиқ қилса бўлади.

Жамоатчилик кенгашининг камчилик ва муаммолари

Ўзининг институционал жиҳатдан ёшлиги (аввал мамлакатда шунга ўхшаш ижтимоий тузилмалар мавжуд бўлмаган), шунингдек, ҳукумат томонидан фуқаролик жамиятининг етарлича ривожлантирилмаганлиги (ижро этувчи ҳокимиятнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш маданиятининг шаклланмаганлиги) сабаб ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларга қуйидаги ёрдам кўрсатилиши шарт:

- ҳокимият ходимлари, шунингдек, ЖК ва ҳокимият раҳбарияти, ЖК экспертлари ҳамда аъзолари самарали фаолият ва тенг ҳуқуқли мулоқот маданиятини юзага келтириши учун малака оширишлари зарур;

⁃ депутатлар кенгаши вазифалари ўртасидаги фарқни аниқлаш мақсадида ЖКнинг вазифалари ва ҳамкорликда фаолият олиб бориладиган иш режаси аниқ белгилаб олиниши лозим;

⁃ ЖКга жамоатчилик назоратининг аниқ воситалари ва механизмларини, йиғилиш қарорларини тақдим этиш, шартномалар ижросини таъминлаш;

⁃ ЖКнинг барқарорлигини таъминлаш, жумладан, унинг котибиятини тузишга қаратилган ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган бюджет харажатларини аниқлаш. ЖК фаолияти ихтиёрий асосда ташкил қилиниб, қонуний жиҳатдан унинг котибиятини тузиш назарда тутилмаган эди, бу эса кенгаш ижро интизоми ҳамда самарадорлигини пасайтириб, фаолиятини давлат органига боғлиқ қилиб қўяди. Шунга ўхшаш тегишли таклифлар юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди.

Халқаро тажрибани ўрганиш натижасида самарадорликни ошириш учун Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилар бўлиши керак:

Биринчидан, фуқароларнинг ҳукумат фаолиятига нисбатан ишонч даражасини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти орасида чамбарчас алоқани таъминлаш. Буни оммавий учрашув, жамоатчилик вакиллари билан мулоқот ва икки тарафлама музокаралар орқали амалга ошириш зарур;

иккинчидан, ҳокимият томонидан амалга ошириш учун ташаббус кўрсатилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини муҳокама қилиш, бунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўрсатилган муаммоларни ўрганиш бўйича мониторингни амалга ошириш, фуқаролар таклифи асосида уларнинг аниқ ечимини давлат органи раҳбариятига тақдим этиш; шаҳарликлар номидан шаҳарни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда иштирок этиш, мавзу ёки йўналишлар юзасидан текширув натижалари бўйича тажриба алмашиш керак;

учинчидан, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги бўйича чора-тадбирларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шу жумладан, бюджетнинг маълум қисми, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам ошкор қилиш, ҳокимиятнинг очиқлиги бўйича чора-тадбирларни кенгайтиришни тизимлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек ижро этувчи орган фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш лозим.

Лавозимдаги фаолиятим мобайнида шуни хулоса қилиб айтишим керакки, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти энди шакллана бошланди. Ижтимоий сармоя нима, жамоатчилик ишончи нима, жамоатчилик билан ҳокимият ўртасидаги мулоқот қандай амалга оширилади сингари масалаларни ўрганаётганимизда бу яққол кўзга ташланди ҳамда шуларнинг барчаси бизга анча нарсани ўргатди, сабоқ бўлди. Тошкент шаҳар ЖК тажриба лойиҳаси сифатида танланган “Юксалиш-USAID” лойиҳасига катта умид билдирмоқдамиз, йил давомида ушбу ташкилотлар томонидан ЖК фаолияти учун техник ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Умид қиламанки, Тошкент шаҳрининг энг фаол ва обрў-эътиборли, унинг тақдирига бефарқ бўлмаган фуқаролари ЖК фаолиятини қўллаб-қувватлайди, шунинг доирасида кейинчалик ҳам ҳокимият ва маҳаллий ҳукумат органлари билан жамият фаровонлиги ҳамда тараққиёти йўлида самимий мулоқот олиб боради.

Ҳаммага катта раҳмат”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019