Тошкент шаҳар ҳокими: "Бугунги видеоселектор йиғилишидаги гаплардан тўғри хулоса қилишимиз керак"

21:21 17 Апрель 2018 Жамият
920 0

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш якунлари Тошкент шаҳар ҳокимлигида муҳокама қилинмоқда. 

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ҳудудда кўзбўямачилик, пухта ўйланмай қилинаётган ишлар ҳақида гапирди. 

– Бугунги видеоселектор йиғилишидаги гаплардан тўғри хулоса қилишимиз керак. Унда очиқ, аламли, изтиробли гаплар бўлди. Биргина мисол, турли корхона ва саноат объектларини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётганда шошмашошарликларга йўл қўйилмоқда. Биргина мисол, айрим қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар 6 ойда завод қуриб берамиз демоқда. Баракатопгур бу муддат ичида улар тақдим этаётган корхона қурилиши учун тамал тоши қўйилиши мумкин. Шундай экан бирор дастур устида ишлаётганда биз ўз келажагимизни қураётганимизни унутмайлик, – деди Тошкент шаҳар ҳокими. 

Шунингдек, йиғилиш давомида давлат ҳокимиятининг очиқлигини таъминлашда ОАВ вакиллари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019