Тошкент сайёҳлар учун энг қулай МДҲ шаҳарлари Топ-5лигига кирди

13:52 18 Сентябр 2018 Welcome to uzbekistan
842 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Ўзбекистон пойтахти Тошкент куз ойида ташриф буюриш учун энг қулай бўлган МДҲ шаҳарлари рейтингидан ўрин олди. Бу ҳақда Россиянинг ТурСтат сайёҳлик агентлиги маълумотларида келтириб ўтилган.

Қайд қилинишича, рейтинг 2018 йилнинг куз ойида саёҳат қилиш учун қулайлик даражасига қараб тузиб чиқилган.

Рейтингда Беларусь пойтахти Минск, Қозоғистон пойтахти Остона ва Озарбойжон маркази Боку шаҳарлари етакчилик қилмоқда.

Бу борада Тошкент топ-5ликда қайд қилинган. Тошкентдан юқорида Арманистон пойтахти Ереван жойлашган. Топ-10лигидан шунингдек, Олмаота, Бишкек, Кишинёв, Душанбе ва Ашхобод шаҳарлари жой олган.

Агентликка кўра, энг арзон турдаги сайёҳлик айнан Қирғизистон ва Ўзбекистонда таклиф қилинмоқда. Дам олиш кунлари шоппинг учун эса энг қулай шаҳарлар сифатида Остона ва Боку кўрсатиб ўтилган.

2018 йилнинг кузида сайёҳлик учун ташриф буюришга қулай МДҲ шаҳарлари
ТОП-10

1. Минск (Беларусь)
2. Остона (Қозоғистон)
3. Боку (Озарбойжон)
4. Ереван (Арманистон)
5. Тошкент (Ўзбекистон)
6. Олмаота (Қозоғистон)
7. Бишкек (Қирғизистон)
8. Кишинёв (Молдова)
9. Душанбе (Тожикистон)
10. Ашхобод (Туркманистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар