Тошкент пропискаси учун ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолати аниқланди

16:57 24 Август 2018 Жамият
368 0

Олмазор туманида ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

22 август куни 28 ёшли А.Олимжон Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга ўтиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Кейинчалик аниқлик киритилишича, у бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан илтимоснома, 1-сонли Интернат уйи номидан маълумотнома ва буйруқларга имзо ҳамда муҳрларни қалбакилаштириб, тақдим қилган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228 моддаси (“Ҳужжатлар, муҳрларни қалбакилаштириш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар