“Тошкент - Нижний Новгород” йўналишида илк халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилади

11:59 14 Сентябр 2018 Жамият
506 0

Бугун, 14 сентябрдан бошлаб “Тошкент - Нижний Новгород - Тошкент” автобус йўналишида илк автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги маълум қилди.

Қайд қилинишича, ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи “UZKAZ AVTO TRANS” МЧЖ шаклидаги ҚКга қарашли “VANHOLL” русумли автобуслари хизмат кўрсатади. Россия томонидан эса ташувчи “Панюшкин С.Ю.” ЯТТга қарашли “VANHOLL” русумли автобуслари хизмат кўрсатади.

Йўналишнинг масофаси 3000 км, қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача - 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубл қилиб белгиланди.

Йўналиш “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли”, “Жайсан” (Козоғистон), “Сагарчин” (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар