Тошкент марказига ўрнатилган номаълум инсталляция бузиб ташланмоқда (фото)

12:14 26 Февраль 2019 Жамият
3345 0

Фото: «Халқ сўзи»

Тошкент шаҳрининг қоқ маркази саналган Сайилгоҳ ва Зарафшон кўчалари кесишмасида ўрнатилган инсталляция бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар берди.

Амир Темур хиёбонининг олд қисми бўлган, халқ тилида “Бродвэй“ номи билан машҳур кўчада ўтган йили қизил рангдаги ушбу ҳайкал ўрнатилганди. Баъзи ўринларда ушбу ҳайкалнинг афсонавий қуш тимсоли экани айтилган бўлса, баъзи манбаларда унинг аждар тимсоли эканини ёзишганди.

Мазкур объект ўрнатилгач, жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тошкентни бундай “арзон“ ва тушунарсиз безаклардан қутқариш“ лозимлигини ҳам таъкидлашганди.

Фото: «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019