Тошкент Халқаро инвестиция форуми ва Кенгаш ялпи мажлиси нега кузга кўчирилганига расман изоҳ берилди

16:00 21 Февраль 2020 Иқтисодиёт
570 0

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳукумат томонидан Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлисини 2020 йилнинг март ойидан шу йил ноябр ойига қолдиришга қарор қилинганини маълум қилди.
У буни бугун Коронавируснинг тарқалиши сабабли глобал эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани билан изоҳлади.

Вазир шу бўйича сўнгги пайтларда ОАВ ва интернетда тарқатилаётган айрим маълумотлар асосиз эканлигини билдирди. Уларда Инвестфорум иштирокчиларининг фақат учдан бир қисми унда иштирок этишга рози бўлгани учун қолдирилгани қайд этилган.

— Аслида ундай эмас, — деди у. — Сизга аниқ маълумотларни беришим мумкин. Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони бугунги кунда биз кутганимиздан ҳам ошиб кетди. Биз 1500 кишини таклиф этишни мўлжаллаган эдик. Ҳозирга келиб эса 1706 киши қатнашиш истагини билдириб рўйхатдан ўтган. 1284 нафар бизнес вакили, 422 та хориж ҳукумати, 42 та ОАВ шулар жумласидандир. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар географияси дунёнинг 63 та давлатини қамраб олган.

Вазир Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлиси айнан қайси санада ўтказилишига бугун аниқлик киритилишини ҳам маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?