Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўприк йўли қисман ёпилади

15:21 15 Август 2018 Жамият
357 0
Фото:  ИИББ аxборот xизмати

Бугун, 15 август куни режадаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Бобур кўчасининг Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўпригида транспортлар ҳаракати қисман чекланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари йўлнинг ҳар икки томонида навбатма-навбат олиб борилади ва транспортлар ҳаракати учун битта бўлак очиқ қолдирилади.

“Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!” - дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар