Тошкент халқаро аэропорти қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил қилинди

14:45 09 Сентябр 2019 Жамият
86 0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг қўниш залида ибодат қилиш учун шароит йўқлигига доир маълумотлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси шуни маълум қиладики, аэропорт маъмурияти кўп сонли мурожаатлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, оператив равишда қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил қилди. Ўтган йилнинг ноябрида Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида намозхона очилган эди. Ибодат хонаси аэропортнинг халқаро йўналишларни кутиб олиш залининг B8 йўлаги олдида жойлашган бўлиб, ундан мусулмон йўловчилар ҳозирга қадар фойдаланишмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу каби шароитларнинг яратилиши юртимизга зиёрат туризми мақсадида ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳлар ҳамда Ўзбекистон фуқароларига қўшимча қулайлик туғдиради. Шунингдек, аэропорт маъмуриятининг бу каби мурожаатларга оператив муносабат билдириши халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди ҳамда мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётганидан далолат беради.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019