Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари рейтингида етакчилардан бири бўлди

12:07 19 Март 2019 Иқтисодиёт
600 0

Архив фото

The Economist Intelligence Unit 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади, деб ёзмоқда Spot.

Таҳлилчилар дунёдаги 133та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.

Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади - Париж, Гонконг ва Сингапур. Умуман олганда, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:

1. Сингапур (Сингапур)
1. Париж (Франция)
1. Гонконг (Хитой)
4. Цюрих (Швейцария)
5. Женева (Швейцария)
5. Осака (Япония)
7. Сеул (Жанубий Корея)
7. Копенҳаген (Дания)
7. Нью-Йорк (АҚШ)
10. Тель-Авив (Исроил)
10. Лос-Анжелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.

Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

1. Каракас (Венесуэла)
2. Дамашқ (Сурия)
3. Тошкент (Ўзбекистон)
4. Олмаота (Қозоғистон)
5. Бангалор (Ҳиндистон)
6. Карачи (Покистон)
6. Лагос (Нигерия)
8. Буэнос-Айрес (Аргентина)
8. Ченнай (Ҳиндистон)
10. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019